Green Card натижалари эълон қилинди, ҳозирча уни текширишнинг имкони бўлмаяпти

мая 08 / 2019

alt

7 май куни соат 21.00 да 2020 йил учун «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар — DV» (Green Card) натижалари эълон қилинди. Лекин кечадан буён натижаларни текшириш мумкин бўлган АҚШ давлат департаментининг сайти (https://www.dvlottery.state.gov/)га киришнинг имкони бўлмаяпти.
alt
 
Маълумот ўрнида, натижалар Давлат департаментининг сайтида 2020 йилнинг 30 сентябрига қадар туради ва бу вақт давомида лотерея натижалари ўзгармайди. Қатнашчилар ўзларининг аризалари рўйхатга олинганини тасдиқловчи қоғозларидан фойдаланиб, натижаларни https://www.dvlottery.state.gov/ сайтига кириб, рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги рақам (код), фамилия ва туғилган йили ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали текшириш мумкин.
 
2018 йилда Ўзбекистондан 4 минг 494 киши лотерея ғолиби бўлган ва Green Card ютганлар сони бўйича етакчи давлатлар бешлигидан ўрин олган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *