GM Uzbekistan раҳбарларидан бири 660 минг доллардан ортиқ пулни ўзлаштирганликда айбланди

мая 14 / 2016

alt

Асака шаҳридаги GM Uzbekistan ЁАЖда таъминот тизими директор ўринбосари вазифасида ишлаган Р.Искандаров автомобилларни сотишда фуқароларнинг пулини ўзлаштирганликда айбланди, деб хабар беради kun.uz “Ҳуқуқ” газетасига асосланиб.

Р.Искандаров муқаддам тўрт марта судланган таниши Зайнобиддин Низомов билан жиноий тил бириктириб, 2012 йил август ойидан 2014 йил августига қадар 68 нафар фуқароларни алдаш орқали уларнинг ишончига кириб, GM Uzbekistan ЁАЖда ишлаб чиқарилган турли хил русумдаги автомашиналарни маълум вақтларда олиб беришни ваъда қилишади.

Икки йил ичида улар мижозлардан қарийб 667 минг доллар ва 65 млн 121 минг сўм олади. Пулларнинг 51 минг долларни укасига, 415 минг долларни касалхона қурилиши учун беради. Қолган пулларни эса ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборади. 

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди томонидан Р.Искандаров ва З.Низомовга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.

  • rameo
    23 июл 2016, 15:51

    Buyog'da mawina ololmay xalak odamlar. Mansabini suyistimol qilgan xodimni jazolaw kerak

  • Мехмон
    16 мая 2016, 12:16

    Чимкентдаги автомшаиналар нима бўлди экан......

  • Мехмон
    16 мая 2016, 02:57

    Дунеда ягона мамлакат, Узбекистондагина машина олишга навбатга туришади! Бу хам бир рекорд! Улар УЗИ етти пуштигача "битиб"кетишди халкни алдаб!!!

  • Мехмон
    14 мая 2016, 16:02

    Худойимдан куркмас эканда булар.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *