GM Uzbekistan номи ўзгаради

фев 05 / 2019

alt

GM Uzbekistan автомобиль заводи номи ўзгаради. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров 5 февраль куни “Ўзбекистон автомобиль саноати: кечаги кун ва келажак истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани вақтида маълум қилди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

"Тез орада GM Uzbekistan номи ўзгаради. Ҳозирда бу бўйича иш олиб бормоқдамиз. Ҳамма масала ҳал бўлгач, бу ҳақида хабар берамиз", дея Шукуровнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Халқ сўзи".

Эслатиб ўтамиз, корхона экспорт қилинган маҳсулотларини Ravon бренди остида сотиб келади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *