GM Uzbekistan автомобилларини Қирғизистонга экспорт қила бошлади

апр 23 / 2019

alt

22 апрель куни GM Uzbekistan АЖ автомобилларини Қирғизистонга экспорт қила бошлади. Қирғизистонга автомобиллар Ravon бренди остида экспорт қилинади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Аввал хабар берилганидек, бугунги кунгача компания автомобиллари Беларус, Афғонистон ва Тожикистонга амалга оширилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Костанай шаҳридаги “СариаркаАвтоПром” заводида компания автомобилларини йирик узелли йиғиш йўлга қўйилди.

2019 йил GM Uzbekistan фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилинган, бугунги кунда компания мазкур йўналишдаги фаолиятини янада кенгайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *