Германиялик машҳур фокусчи 12 312 км йўл босиб Самарқандга келди

мая 21 / 2019

alt

Германиядан машинасида чиққан Т.Дейснер 12 312 километр йўл босиб Самарқандга етиб келди. Фокусчи оиласи билан Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат қилиб 10 ой ичида турли мамлакатларда бўлишни, турли халқларнинг яшаш тарзи ҳамда маданияти билан танишишни мақсад қилган. Бу ҳақда Zarnews хабар қилди.

– Ўзбекистонга етиб келганимизга ўн кун бўлди, – дейди Тобе Ван Дейснер. – Бу ерга келгунча ўн учта давлатдан ўтдик. Мен Ўзбекистон ҳақидаги кўплаб қизиқарли маълумотларни китобларда ўқиганман. Бу юртни кўриш кўп йиллик орзуим эди. Қизиқишларим мени ватанингизга саёҳат қилишга ундади. Турмуш ўртоғим билан Ўзбекистоннинг тарихий обидалари, одамларнинг урф-одатларини кўрдик. Бу ерга келишдан олдин Нукус, Хоразм ва Бухорода бўлиб, ҳар бир вилоятнинг ўзгача табиати борлигига амин бўлдик. Уларнинг халқи ҳам, миллий таомлари ҳам бир-биридан фарқ қиларкан. Бу бизда катта таассурот қолдирди. 
 
alt
 
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, сайёҳ Самарқандда икки кун бўлиб, кейин Шаҳрисабзга йўл олади. У ердан Тожикистонга ўтиб Помир йўли орқали Қирғизистонга ўтади. Кейинчалик Қозоғистон, Россия, Монголия, Хитой, Лаос, Камбоджа давлатлари орқали 2020 йилнинг январь ойини бошларида Малайзияда бўлишни, у ердан уйига самолётда етиб боришни режалаштиришмоқда.
 
Т.Дейснер 15 йил ичада 50 дан ортиқ мамлакатларга саёҳат қилган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *