ФВВ огоҳлантиради. 2 январигача тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор

дек 29 / 2019

alt

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, 2019 йил 29 декабрдан 2020 йилнинг 2 январигача

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

2019 йил 29-30 декабрда А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони ҳудудида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда. Туман тушиб, кўринувчанлик 50-100 м гача пасаяди, шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *