ФВВ огоҳлантиради

дек 14 / 2019

alt

Гидрометеорология хизмати Марказининг берган маълумотига кўра бугун, 14 декабрь куни А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” давони ҳудудида кучли қор ёғиши, йўлнинг музлаши, туман тушиши, кўриш масофаси 50 метргача ёмонлашиши, шунингдек, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Юқоридаги омилларни инобатга олган ҳолда, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратишингизни сўраймиз:

- автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;

довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;

- автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;

- ҳайдовчиларимизнинг “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;

- вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *