Фото: Тошкент кўчалари бўйлаб ретро-автомобиллар карвони ўтди

мая 06 / 2019

5 май куни Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари пойтахт кўчалари бўйлаб ўтган ретро-автомобиллар карвонини томоша қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилади.

Ўнлаб ретро автомобиль ва мотоцикллар, юзлаб маҳаллий автотранспорт воситалари Ўзбекистон байроқларини кўтариб, ҳарбий окрестр садолари остида 25 километрлик масофани босиб ўтди.

Тадбир Мудофаа вазирлиги ҳамда “Retro Uz” клуби билан ҳамкорликда 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилди.

Автокарвон Қуролли Кучлар академиясининг марказий дарвозаси олдидан бошланиб, Тошкент Кичик халқа йўли ҳамда Бунёдкор ва Алишер Навоий кўчалари бўйлаб ўтди. Унда Қуролли Кучлар академияси ҳарбий хизматчилари шахсий автомобилларда ҳам иштирок этди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *