Фото: Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали Тошкент марказига ўрнатилмоқда

мая 06 / 2017

alt

Тошкент шаҳридаги Халқлар дўстлиги (собиқ Бобур номидаги) боғида Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкалини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Халқлар Дўстлиги сиймоси ҳисобланган ушбу ёдгорлик 2008 йил 1 майда Тошкент шаҳрининг чекка қисмига кўчирилган эди. Монументнинг шаҳар марказида расмий очилиши 7 май санасига белгиланган.

Маълумот ўрнида, Шоаҳмат ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани асраб олган.

Фото

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    08 мая 2017, 15:10

    Ўзбек халқи азалдан олийжаноб ва мехридарё бўлиб келган мана уруш даврида ушбу ўзбек оиласининг жасорати. БАЛЛИ!!!!!

  • Мехмон
    06 мая 2017, 14:08

    Ўқиб, хурсанд бўлдим, лекин ўрнатилаётганлиги аниқ бўлганда ва расмларни кўрганимда хох ишонинг хох ишонманг кўзимдан ёш чиқди, чунки хар гал ипподромга борганимда кўриб нахотки бошқа жой йўқ деб ўйлардим бу хайкалга. Бундай инсонлар жуда кам бўлади. Ўзи зўрға бир бурда нон топиб еб юрган вактда бундай олийжанобликни қилишни хатто хозирги даврдаям хамма ҳам қилолмайди. Рухлари шод бўлсин. Бу ишни амалга оширганларга соғлиқ, узоқ умр тилайман.

  • Мехмон
    06 мая 2017, 12:06

    хайкаллар узи шундай бир ардокланади,бир кулатилади,хайкал дегани асли бу тошда,тош эзилади хам,синдирилади,отилади,сотилади хам!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *