ФОТО: Шаҳзода Муҳаммедованинг сарпо тўплами

дек 13 / 2018

alt

Ноябрь ойида бетакрор келинчалик либосида ота уйини тарк этган серқирра ижодкор Шаҳзода Муҳаммедова сарпо либосларида тушган фотосуратлари билан бўлишди.

Маҳоратли дизайнер ўзи учун тўртта бетакрор либослардан иборат тўплам яратган бўлиб, улар Shakhzoda boutique-atelye n1 томонидан тикилган.

«Қор маликаси» эртаги асосида яратилган бетакрор либосда дизайнер ҳаворанг адрас матосидан фойдаланган. Қўл меҳнати орқали либос минглаб мунчоқлар билан безатилган.

alt

alt

«Минг бир кеча» эртаги қаҳрамони Шаҳризода тимсолидаги шохона либос Shakhzoda boutique-atelye n1 томонидан мураккаб қўл меҳнати билан махсус тикилган.

alt

alt

Шаҳзода тўй оқшоми якунида «Келин салом» маросими учун кийган «Товус» номли либос. Кўк тафта матосидан тикилган чопон ва оқ ҳарир либос товус патлари билан безатилган.

alt

alt

«Яшил парча» деб номланган либос ҳам алоҳида меҳр бериб тикилгани яққол намоён.

alt

alt

Шаҳзода Муҳаммедованинг бешинчи сарпо либоси дизайнер Дилноза Умирзоқова томонидан «Анор» ательеда махсус тикилган либос бўлиб, Шаҳзода унга Паранжи анор деб ном берган. Бунга сабаб, либос алвон қизил рангдаги матодан тикилгани.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *