Фото: Ўзбекистон поездларида ресторан-вагонлар пайдо бўлди

фев 13 / 2019

alt

Ўзбекистон темир йўл тизимида йўловчилар учун ресторан-вагон, купе-буфет, бистро-вагонлар жорий этилди. Ҳозирги кунда маҳаллий олтита йўналишда ресторан-вагонлари, учта йўналишда эса бистро-вагонлари ва купе-буфет фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ушбу умумий овқатланиш масканларида «Темирйўлйўловчи сервис» масъулияти чекланган жамиятининг ишчи-ходимлари Ўзбекистон аҳолиси ва чет эллик меҳмонларга йўл давомида ярим тайёр ва турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш орқали хизмат кўрсатиб келмоқда.
 
Замонавий ресторан-вагонларида овқат пишириш жараёни тўлиқ электрлаштирилган, бугунги кун талабига жавоб берувчи жиҳозлар билан таъминланган. Ҳозирда «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ресторан-вагонлари ошпазлар ҳамда у ердаги мутахассисларнинг таклиф ва талабларини инобатга олган ҳолда тайёрланмоқда.
 
alt
 
Юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездида бистро-вагон мавжуд бўлиб, бу ерда тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари йўловчиларга тақдим этилади. Нархлар ҳамёнбоп, тўловларни нақд ёки пластик картаси орқали амалга ошириш мумкин.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *