Фарғонадаги хонадонда содир бўлган ёнғинда бир бола вафот этди

янв 15 / 2019

alt

2019 йилнинг 14 январь куни Фарғона тумани Чимён қишлоғида яшовчи фуқаро Д.А.нинг уйида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда ДЙХХ матбуот хизмати.

Ёнғинни пайқаб қолган қўшнилари уй эгасининг 2006 ва 2015 йилда туғилган фарзандлари ҳамда 2007 йилда туғилган жиянини (ўғил болалар), ёнғин содир бўлган уйдан олиб чиқишган. Болаларни зудлик билан шифохонага олиб боришган ва шу вақтнинг ўзида ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар беришган.

Воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилиб, улар 7 дақиқа ичида ёнаётган хонадонга етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 100 кв. метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ёнғиндан яшаш уйининг 150 кв.метр майдони сақлаб қолинган.

Шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан куйиш тан жароҳатининг оғирлиги сабабли жорий йилнинг 15 январь куни 2015 йилда туғилган А.Д. вафот этган.

Ёнғинни тахминий келиб чиқиш сабаби ёш болаларни қаровсиз қолдирилиши ва уларнинг очиқ оловдан фойдаланиши, дейилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *