Фоҳишабозликка қарши курашишда эркаклар учун ҳам маъмурий ва жиноий жазо чораларини қўллаш таклиф этилди

апр 04 / 2019

alt

"Менинг фикрим" порталида "Жамиятда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш ҳақида" петиция эълон қилинди

Мурожаат муаллифининг фикрича, фоҳишаликни ва шунга тенглаштирилувчи бузуқлик ҳолатларини камайтириш учун фақатгина фоҳишаларга ёки ушбу шароитни яратиб бераётган шахсларга жазо берилиши етарли эмас. Бунда бевосита иштирок этган эркак ёки эркаклар учун ҳам маъмурий, жиноий жазо чоралари қўлланилиши, тегишли чоралар кўрилишини лозим.
 
Бунинг учун далил билан ушланган мазкур ҳолат иштирокчиси учун биринчи марта содир этилса, жарима белгилаш, иккинчи марта содир этилса, 15 сутка маъмурий қамоқ, учинчи мартада 1 йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш чораларини белгилаш таклиф қилинмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *