Фирибгарликми ёки...! Косонсойда ер олиб бериш учун 20 000 АҚШ сўради

дек 09 / 2019

alt

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Р.бошқа фуқарони ишончига кириб, Косонсой тумани, Ёшлик массивидаги 0.50 га. ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали олиб беришни ваъда қилиб пул олган, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

У ерни ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун ажратиб бериш ҳамда келгусида бино иншоотлар қуришда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари талаб қилган ва шундан 15.000 АҚШ доллари ҳамда 48 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан  олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *