Филиппинда дунёдаги энг хавфли вулқонлардан бири уйғонди

янв 14 / 2020

Сайёрамизнинг энг хавфли вулқон отилишига гувоҳ бўлган ўзбекистонликларнинг ҳикояси

Филиппинда дунёдаги энг хавфли вулқонлардан бири – Таал вулқони уйғонди. Биз Филиппинда истиқомат қилаётган ва барча воқеаларни шахсан гувоҳи бўлган юртдошларимизнинг фикрларини келтирамиз.

Тошкентлик ёш эр-хотинМарк ва Александра Орловалар ҳозирги вақтда Таал вулқони жойлашган Лузон оролидаги Лагуна провинциясида истиқомат қилмоқда.

Александранинг сўзларига кўра Лагуна вилояти тепаликда ва вулқондан хавфсиз масофада жойлашган. Шунинг учун вулқон улар учун алоҳида хавф туғдирмайди. Аммо вулқоннинг оқибатлари сезиларли. Кеча, вулқон кули Кавита, Лагуна ва Манила провинцияларини қамраб олди. Ҳукумат таҳдиднинг тўртинчи даражасини эълон қилди.  Хавфсизлик учун ҳукумат барча рейсларни бекор қилди ва Орол аҳолиси ва яқин жойларни эвакуация қилди. Вулқонга яқин вилоятларда давлат муассасалари вақтинча ишламайди.

Вулқон вилоят аҳолисига ташвиш туғдирадими?

Александра Орлованинг таъкидлашича, доимий силкинишлар бор. Вулқон кулининг кўплиги туфайли сиз ниқоб ва плашлар кийишингиз керак. Йўлларда даҳшатли тирбандлик бор. Машиналарни куллардан тозалаш учун жуда кўп тўхташга тўғри келмоқда. Икки вилоят ва пойтахт ҳудудида электр энергияси йўқ, сабаби электр станциялари кул билан қопланган.

Энг муҳими, одамлар бир бирига ёрдам бермоқда. Йўллар атрофида яшовчи одамлар шланглар билан чиқиб, ўтаётган машиналарни ювишга кўмаклашмоқда. Кўплаб хайр-эҳсон қилмоқда, нафақат пул, балки сув, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқалар. Компаниялар, ўз навбатида, маскаларни сотиб олиш учун маблағ ажратмоқда. Тўғри дори-дармонлар учун нархларнинг кўтарилиш ҳолатлари бор, бироқ ҳукумат ва оммавий ахборот воситалари нархларни қатъий кузатиб бормоқда, – дейди Александра.

Таал Филиппинда фаол вулқон бўлиб, мамлакатда машҳур сайёҳлик объект ҳисобланади. Филиппин пойтахти Манила шаҳридан 60 километр жанубда Лузон оролида жойлашган.

1911 йилнинг январь ойида вулқоннинг энг катта портлаши содир бўлган. Ўшанда 1 335 киши ҳалок бўлган, шунингдек, 10 километргача бўлган масофада барча тирик мавжудотлар нобуд бўлган. Таалнинг иккинчи портлаши 1965 йилда содир бўлган, унда 200 киши қурбон бўлган. Охирги портлаш 1977 йилда қайд этилган.

2020 йилнинг 12 январь куни портлаган вулфоннинг кули бир километр баландликка кўтарилган. Манила халқаро аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатилди. 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 3:20 да лава тошқини содир бўлган. 80 километр радиусдаги хавфли ҳудудда яшовчи 14 минг киши эвакуация қилинган. Мамлакат ҳукумати кучли портлашнинг бошланиши ҳақида огоҳлантирди.

Александра бизга воқеа жойидан эксклюзив суратларни жўнатишга муваффақ бўлди.

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *