«Фикрлар чорраҳаси» кўрсатуви тўлиқ ҳолда такроран эфирга узатилди

июл 05 / 2019

° ´°½½¾¼ ¸·¾±‘€°¶µ½¸¸ ¼¾¶µ‘‚ ½°‘…¾´¸‘‚‘Œ‘‘: 4 ‘‡µ»¾²µº°, »‘Ž´¸ ‘¸´‘‘‚, ³¾‘‘‚¸½°‘ ¸ ² ¿¾¼µ‘‰µ½¸¸

«Маҳалла» телеканалида «Фикрлар чорраҳаси» кўрсатуви бугун такроран ва тўлиқ намойиш этилди.

Аввалроқ кўрсатувнинг 4 июль куни эфирга узатилган сони охирига етмай, тугашига 7 дақиқача қолганида узиб қўйилгани хабар қилинганди. Ижтимоий тармоқлар ва блогерларнинг каналларида тарқалган хабарларга кўра, бунга дастурнинг ёшлар сиёсати ва Ёшлар Иттифоқига бағишланган ушбу сонида билдирилган танқидий фикрлар сабаб бўлган.

Ёшлар Иттифоқи кўрсатувдаги узилишлар атрофида бўлаётган муҳокамада ташкилот манзилига турли асоссиз фикрлар билдирилаётганлиги, аслида бунга ташкилотнинг алоқаси йўқлиги тўғрисида баёнот билан чиқди.

Бироқ «Маҳалла» телеканали томонидан эфир вақтидаги узилишларга расман изоҳ берилмади. Бугун соат 10.20 да кўрсатув тўлиқ ҳолда такроран эфирга кетган.

Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *