«Фикрлар чорраҳаси» кўрсатуви эфирдан узиб қўйилишига Ёшлар Иттифоқининг алоқаси борми?

июл 05 / 2019

На данном изображении может находиться: 4 человека, люди сидят, гостиная и в помещении

«Маҳалла» телеканалида 4 июль куни соат 20:00 да эфирга узатилган «Фикрлар чорраҳаси» кўрсатувининг ёшлар сиёсати ва Ёшлар Иттифоқига бағишланган сони охирига етмай, тугашига 7 дақиқача қолганида узиб қўйилган. Ижтимоий тармоқлар ва блогерларнинг каналларида тарқалган хабарларга кўра, бунга кўрсатувда билдирилган танқидий фикрлар сабаб бўлган (видео бу ерда).

Орадан бироз вақ ўтиб Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши ушбу гап-сўзларга ойинлик киритди.
 
Ташкилот баёнотида таъкидланишича, ЁИ ОАВнинг холис фаолиятини тўла қўллаб-қувватлайди. “Маҳалла” канали муҳаррирлари, каналдаги эфирга узатиладиган “Фикрлар чорраҳаси” кўрсатуви ижодкорларининг фаолиятига таъсир ўтказмаган ва ўтказмайди. Кўрсатувдаги узилишлар атрофида бўлаётган муҳокамада ташкилот манзилига турли асоссиз фикрлар билдирилмоқда.
 
Ёшлар Иттифоқи журналист (бўш вақтларида блогер) ва блогерларга далилларни ўрганиш, техник носозликнинг асл сабабини аниқлаш учун “Маҳалла” каналига мурожаат қилишларини тавсия этади. Бу ҳолатда медиа воситалар ва ижтимоий тармоқлар ривожланган бир пайтда маълумотнинг ҳақиқатга қанчалик тўғри келишини, фактларга таяниб, ахборот тарқатиш зарурлигини эслатиш жоиз деб ҳисоблаймиз, дейилади баёнотда.
 
ЁИЖурналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонуннинг 6-моддасини (Журналистнинг мажбуриятлари), Жиноят Кодексининг 139- ва 140-моддаларини эслатиб ўтади.
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *