Февралдан бошлаб Uzbekistan airways Жиддага қўшимча парвозларни амалга оширади

янв 24 / 2020

alt

Ўзбекистонлик зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Uzbekistan airways компанияси жорий йилнинг 2 февраль кунидан эътиборан "Тошкент – Жидда – Тошкент" йўналишида иккита қўшимча қатнов жорий этилишини маълум қилди.

Қўшимча қатновлар ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Чипталар визаси бор йўловчиларга сотилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда мазкур йўналишда авиакомпания ҳафтасига 14 маротаба парвозларни амалга оширмоқда. Февраль ойидан эса ҳафталик парвозлар сони 16 тани ташкил этади.

Uzbekistan airways "Тошкент – Жидда – Тошкент" йўналишида парвозлар частотасини янада кўпайтириш бўйича чораларни амалга оширмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *