Фарғонада йирик ёнғин: уй эгаси ўғлининг куйган ҳолдаги жасади топилди

янв 09 / 2019

alt

9 январь куни Фарғона вилоятининг Сўх туманида Чашма қишлоғи Сўх кўчасида яшовчи фуқаро Ў.А.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, тунда содир бўлган ёнғин оқибатида уй эгасининг ўғлининг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ёнғинга учта ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчирувчилар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғинда 180 кв.метр майдонда уйнинг томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 220 кв.метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *