Фарғонада йўловчи поезди ва "Дамас" тўқнашиб кетди. Ҳалок бўлганлар бор

дек 04 / 2018

alt

Кеча, 3 декабрь куни Фарғона вилояти Қува туманидаги поезд ва йул кесишмасида йўловчи поезди ва “Дамас” автомобили тўқнашиб кетди.

ФВВ хабарига кўра, тўқнашув “Дамас” ҳайдовчисининг айби билан содир бўлган. Ҳайдовчи қизил чироқ ёнишига қарамай бошқарувни давом эттирган.

Натижада, 3 аёл воқеа жойидан вафот этган. Ҳайдовчи ва 5 нафар йўловчи турли хил тан жароҳатлари олиб касалхонага жойлаштирилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *