Фарғонада уч эгизак дунёга келди. Уларга қандай исм қўйилди?

сен 19 / 2019

alt

Фарғона шаҳар марказий шифохонасининг туғруқ бўлимида Нозимахон Аҳмаджонова эгизаклар – бир қиз ва икки ўғилни дунёга келтирди.

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, эгизакларнинг энг каттаси – қиз фарзандга Бибихоним, ўғил фарзандларга эса Амирбек ва Темурбек, деб исм қўйилган.

“Аёлнинг турмуш ўртоғи Хуршидбек Иброҳимов ҳарбий хизматчи. Ушбу оилада бир нафар ўғил фарзанд бўлиб, эндиликда уларнинг сони тўртта бўлди”, дейилади хабарда.

Туғилган уч нафар чақалоқнинг барчаси соғлом, малакали мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилди. Айни пайтда она ҳам, чақалоқлар ҳам тажрибали шифокорлар назорати остида.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *