Фарғонада туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Президент номидан Cobalt берилди

мая 06 / 2019

alt

1 май куни Фарғона шаҳрида яшовчи Исломжон ва Дилоромхон Исроиловлар оиласида уч эгизак чақалоқ дунёга келгани, уларга Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахон исмлари қўйилгани хабар қилинганди.
 
5 май куни чақалоқларнинг ота-онасига Президент номидан Cobalt автомашинаси, уч эгизак учун мўлжалланган болалар аравачаси ва бола парваришида зарур бўладиган бошқа зарур нарсалар топширилди. Бу ҳақда "Дарё" хабар беради.
 
Ўзбекистонда туғилган уч эгизакларга давлат раҳбари исм-шарифини қўйиш одат тусига кирмоқда, хабарингиз бор, бир қанча вилоятларда Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмли эгизаклар вояга етмоқда. Уларнинг ҳам оиласига Президент номидан автомобиль совға қилинганди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *