Фарғонада икки депутатнинг ваколатлари муддатидан аввал тугатилди

мар 18 / 2019

alt

Шу йилнинг 15 март куни Фарғона вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Фарғона ҳақиқати” газетаси ёзмоқда.

Сессияни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан депутатлар томонидан Фарғона политехника институти ректори Ойбек Отақулов ва вилоят “Сирдарё – Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси собиқ бошлиғи Аъзамжон Раҳматуллаевларнинг депутатлик ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари тасдиқланди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *