Фарғонада фуқаро масжиднинг очилишига ёрдамлашаман деб 4500 доллар олди

ноя 11 / 2019

alt

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Фарғона вилояти Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда бир фуқаронинг фирибгарлик қилиб юргани аниқланди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Фуқаро Дилшод.Р. фуқаро Алишер.Р.га ҳашар йўли билан обод этилган “Кўк тўнли ота” номли масжидни очилиши учун юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 4500 АҚШ доллари ва 27 млн. сўм пулларни олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги маълум бўлган.

Яна бир ҳолатда фуқаро Дилшод.Р. фуқаро Мақсуд.Т.нинг фарзандини ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1000 АҚШ долларини олиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан, фуқаро Дилшод Р.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.