Фарғонада 5 кунлик чақалоқни 500 долларга сотаётган ҳамширалар қўлга тушди

апр 01 / 2019

alt

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона бўлимининг 2 нафар ҳамшираси фуқаро Г.Т.нинг 5 кунлик ўғил фарзандини туғруқхона бўлимида фуқаро М.Р.га 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳамшираларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *