Фарғонада 1000 ва 5000 сўмлик купюраларни қалбакилаштирганлар жазога тортилди

мар 14 / 2017

alt

Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшовчи фуқаролардан қалбаки пул муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар бўйича мурожаатлар келиб тушган. Ички ишлар органлари томонидан зарур чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, суриштирув-қидирув ишлари олиб борилди.

Тадбирлар давомида Учкўприк туманида яшовчи Достон Абдусаломов ва Фаррух Мамажонов гумон қилинувчи тариқасида суриштирувга жалб этилди. Достон Абдусаломовнинг хонадони кўздан кечирилганда у ердан қалбаки 1000 ва 5000 сўмлик купюраларни ясашда ишлатилган ноутбук, рангли принтер, турли бўёқлар ва катта миқдордаги қалбаки пуллар топилди, хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юўйича жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилди. Суд қарорига кўра, миллий валютани сохталаштирган, уни ясаш, ўтказиш каби қатор жиноятларни содир этган айбдорларга тегишли жазо тайинланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *