Фарғона шаҳар ҳокимлиги: бозорлардаги нарх-наво тўғрисидаги хабар асоссиз

фев 19 / 2019

alt

Аввалроқ UzА сайтида Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 17 февраль ҳолатидаги нархлари тўғрисида маълумот берилганди.

Унда Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозорида мол гўшти нархи 36-40 минг сўм, қўй гўшти 34-40 минг, товуқ гўшти 18-20 минг сўмдан сотилаётганлиги кўрсатиб ўтилган. Фарғона шаҳар ҳокимлиги бунга ўз муносабатини билдирган.

Шаҳар ҳокими Ҳ.Ҳабибиддинов ушбу мақоладаги кўрсатиб ўтилган ҳолатлар шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилгани ва маълумотлар ўз тасдиғини топмаганини маълум қилган.

Фарғона шаҳар ҳудудидаги деҳқон бозорларда нарх-наволарни барқарорлигини сақлаш аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ишончли таъминлаш, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини барқарор сақланишини, нархларнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш, санитария ҳолатини яхшилаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида “Шаҳар махсус штаби” тузилган бўлиб, мунтазам фаолият олиб бормоқда.

Қайд этилишича, бугунги кунда бозорларда асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари – мол гўшти 30-36 минг сўм, қўй гўшти 34-40 минг сўм, товуқ гўшти 14-17 минг сўм, тухум 400-550 сўм, картошка 1500-2000 сўм, пиёз 600-1000 сўм, сабзи 1200-1500 сўм ва мевалар 1000-10000 сўмдан сотилиши таъминланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *