Фарғона вилоятида асоссиз равишда нархларни оширган тадбиркорларга жиддий чоралар кўрилди

мар 18 / 2020
alt
Фарғона вилоятида 13та туманида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини коронавирус хавфи туфайли ошиб кетишини олдини олишга қаратилган қатъий чоралар кўрилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят прокуратураси хабар берди.
 
Фарғона вилоят прокуратураси суриштирув натижаларига кўра, 17 март куни ўтказилган назорат тадбирларида 31 та ҳолатда фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан аҳолига озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қиммат нархларда сотиш ҳолатлари аниқланиб, рўйхатдан ўтмаган 16 нафар фуқароларга нисбатан 16 та маъмурий чоралар кўрилган бўлса, 15 нафар тадбиркорлар билан нархларни асоссиз оширмаслик ва манипуляция қилмаслик юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди .
 
Хусусан, Олтиариқ, Данғара, Бағдод, Қувасой туманларида мавжуд хавф туфайли, қонуний тадбиркорлиги бўлмаган Муқимов Аббос Адхамович, Султонхўжаев Шукуржон Рашиджон, Йўлчиев Хусанжон Умаржонович, Исматуллаева Дилфуза Ўткировна каби шахсларнинг картошка маҳсулотини жорий нарх 3000 минг сўм эканлигидан хабардор бўлатуриб, “ ётиб қолгунча отиб қол қабилида” 4500 сўмдан сотаётганлиги аниқланди. 
 
Ушбу қонуний тадбиркорлиги бўлмаган шахсларга тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва маъмурий тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон туман ДСИга юборилди. Расмий тадбиркорлиги мавжуд бўлган шахсларга эса тушунтириш ишлари олиб борилиб, картошка нархини асоссиз оширмаслик тўғрисида расмий огоҳлантирилди. Картошка нархи умумий равишда 3500 қилиб тайинланди.
 
Фуқаро Хожиматова Шоира ҳам юқоридаги шахслар сингари давлат рўйхатидан ўтмасдан Бувайда тумани Ўрта қишлоқ МФЙ ҳудудида маҳаллий унни қиммат нархда яъни 3600 сўмдан сотаётгани аниқланди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва маъмурий тартибда кўриб чиқиш учун Бувайда туман ДСИга юборилди.
 
Фурқат тумани Жанг кетмон қишлоғида яшовчи фуқаро Махмудов Сарвар Анварович белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, Фурқат тумани Деҳқон бозори ҳудудида ўсимлик ёғи, картошка, пиёз, исириқ ҳамда маҳаллий ун маҳсулотларини қиммат нархда яъни ўсимлик ёғини 11000 сўмдан, картошкани 4000 сўмдан, пиёзни 2000 сўмдан, исириқни 2000 сўмдан ҳамда маҳаллий ун маҳсулотларини 2800 сўмдан сотаётганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва маъмурий тартибда кўриб чиқиш учун Фурқат туман ДСИга юборилди. Юқоридаги ҳолатлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам аниқланди ва зарур чора тадбирлар кўрилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *