Facebook'да "like" вa "share" эвазига GM Uzbekistan автомобилларини ютиб олиш акцияси ёлғон бўлиб чиқди

июн 13 / 2016

GM Uzbekistan’нинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида баёнот берилишича, гўёки Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган мазкур акция ёлғондир.

“Қадрли Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари, шуни маълум қиламизки, бизнинг барча ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимиз, биз томондан ўтказиладиган акциялар ва бошқа тадбирлар фақат бизнинг расмий www.uzautosanoat.uz  ҳамда www.chevrolet.uz сайтлармизда, шунингдек, Фейсбукдаги расмий саҳифамизда эълон қилинади”, - дейилади баёнотда.

Бунга қадар минглаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бир неча кун ичида автомобиль ютуқли мазкур акция ҳақидаги постларни улашиб келди. Унда ташкилотчилар фойдаланувчиларга Malibu, Lacetti, Captiva, Nexia автомобилларини “lake” ва “share” эвазига “ютиб олиш”ни таклиф қилишганди. Масалан, Captiva автомобилини ютиб олиш учун 27 мингдан зиёд лайклар тўпланди ва 30 минг марта улашилди.

alt

Бугун GM Uzbekistan нинг баёнотидан сўнг, Captiva ўйналган саҳифада “Каптива йўқ. Лекин сиз бўш келманг. Барчага яхши кайфият”, деган ёзувли сурат пайдо бўлди.

alt

  • Мехмон
    14 июн 2016, 13:02

    Bu mashina meniki

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *