Эски автомобилни янгисига алмаштириш учун Халқ банки кредит беради

дек 26 / 2019

alt

Бугун Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан янги банк хизматлари тақдимотига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда банк томонидан жорий этилган “Овердрафт пенсия картаси” овердрафт кредити, “Режали тўлов” кобрендинг картаси (Рассрочка), “Кредит карта”, “Trade-In” автокредити, “Expat Home” ипотека кредити, “UzPay” пул ўтказмалари каби бир қатор янги банк хизматлари тақдим этилди.

“Халқ банки халққа яқин бўлиши, одамларнинг моддий эҳтиёжлари, кам-кўстини бутлашга хизмат қилиши керак. Шуни инобатга олган ҳолда янги банк хизматларини жорий этмоқдамиз”, – дея таъкидлади Халқ банки раҳбари Фарход Саламов матбуот анжуманида.

Янги хизматлар аҳоли учун кўплаб қулайлик ва имкониятларни тақдим этади, дейиш мумкин.

Мисол учун, “Trade-In” автокредити автомобилга қизиқувчилар учун жуда яхши янгилик. “Ўзавтосаноат” АЖ нинг расмий диллерларида эски машиналарни янгисига аламаштириш имконияти яратилди, аммо орадаги пулни тўлашга маблағ етмаслиги мумкин, бу пайтда Trade-In автокредити ёрдамга келади.

Бунда эски автомобиль техник кўрикдан ўтказилиб баҳолангач, янги автомобиль нархи ўртасидаги фарқ бўйича шартнома тузилади ва банкда автокредит расмийлаштирилади. Орадаги фарқ суммаси банк томонидан Trade-In марказига ўтказилади ва сиз янги автомобилга эга бўласиз. Яна бир яхши томони бошланғич тўлов амалга оширилмайди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *