Эртага Мирзо Улуғбек туманининг айрим кўчаларида ичимлик суви вақтинча узилади

янв 28 / 2020

alt

Мирзо Улуғбек тумани Моҳларойим ва Сўфизода кўчаларининг кесишувида ичимлик сув таъминоти қувурида вужудга келган носозликни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли 29 январь куни соат 9:00 дан 21:00 га қадар айрим манзилгоҳларда ичимлик суви таъминотида вақтинча узилиш кузатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилади.

  Моҳларойим кўчаси,

  Моҳларойим берк кўчаси,

  Сўфизода кўчаси,

  Гулнор кўчаси,

  Гулнор 1, 2 ва 3-тор кўчалари,

  Машъал кўчаси,

  Машъал берк кўчаси,

  Сарбаланд кўчаси,

  Бўз-2 даҳасидаги 4, 32, 30, 64, 68-уйлар ва 438-МТТ.

Юқоридаги манзиллар бўйича туман сув тармоқлари бўлими томонидан ичимлик суви етказиб берилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *