Эртага Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

ноя 08 / 2016

alt

Гидрометеорология маркази хабарига кўра, эртага 9 ноябрь куни республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, фақат Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2-3, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳарорат кечаси 3-5, кундузи 12-14 даражага етади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кечаси 1-6, кундузи 12-17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 3-8, кундузи 13-18 даражагача кўтарилади.

Фарғона водийсида кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқни ташкил этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚ Facebook‚‚‚ ҳамда‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *