Эркинжон Турдимов: Ўзимни Сурхондарё халқидан бир умр қарздор деб ҳисоблайман

июл 13 / 2018

alt

 

Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимини тарк этганини расман тасдиқлади, ўзининг фейсбукдаги расмий саҳифасида Сурхондарё халқи билан хайрлашди.

“Мен Сурхондарё халқидан чексиз миннатдорман, бир йилу етти ой вақт мобайнида бу воҳа аҳлидан жуда кўп нарсани ўргандим. Ўзимни Сурхондарё халқидан бир умр қарздор деб ҳисоблайман. Мана шу давр мобайнида мен билан елкама-елка туриб хизмат қилган барча-барчага миннатдорчилигимни билдираман”, деган ҳоким.

Эркинжон Турдимов 2016 йил декабридан буён Сурхондарё вилоятига раҳбарлик қилиб келаётганди.

У Туробжон Жўраев ўрнига Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди.

Айни вақтда Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими қўлга олинган. Ҳозирча ҳокимнинг нима сабабдан ушланганига аниқлик киритилгани йўқ.

 

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *