Epica "КамАЗ"га урилиб кетди: тўрт нафар киши ҳалок бўлган

ноя 24 / 2019

alt

23 ноябрь куни тахминан соат 03:00да 22 ёшли Epica ҳайдовчиси Р.Н. 4 нафар йўловчилари билан Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган “Тошкент-Термиз" М-39 йўлининг 977 км.да 43 ёшли Ю.П. бошқарувида бўлган "КамАЗ" русумли юк машинасига урилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида Epica ҳайдовчиси, йўловчилар 58 ёшли Р.Д., 26 ёшли Г.А. ҳамда 33 ёшли Р.Б. ҳодиса жойида вафот этган. Яна бир йўловчи 26 ёшли М.М. эса турли тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиали травматология бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан (одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *