Энди йўловчилар мобиль илова орқали йўналишли таксилар (маршрутка) ҳақида ҳам маълумот олиши мумкин

ноя 27 / 2019

alt

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ йўловчилар учун юқори даражада қулайлик яратиш мақсадида барча имкониятларни ишга солмоқда. Бу йўлда ҳамкорлар сафини ҳам кенгайтирмоқда.

Энликда жамиятнинг GPS назорат тизими  автобуслар ҳаракати бўйича яна бир мобиль илова — 2GISга маълумотлар етказиб беради, деб хабар қилади жамият матбуот хизмати.

Ушбу илованинг йўловчилар учун афзаллик жиҳати — унда нафақат автобуслар балки, йўналишли таксилар ҳақида ҳам маълумотларни онлайн тарзда билиш мумкин. Бу эса муқобил транспорт воситасини танлашда ҳамда манзилга тез ва қулай етиб олишда йўловчилар учун енгиллик яратади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *