Энди ФҲДЁ органидан берилаган маълумотларни ДХМларидан олишингиз мумкин

окт 31 / 2019

alt

Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органларидан бериладиган туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш ва ўлим ҳақидаги маълумотларни фуқароларимиз Давлат хизматлари марказлари орқали олиш имконига эга бўлди, деб хабар қилади Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

Яна бир аҳамиятли томони, мазкур хизматлар экстерриториал тарзда кўрсатилади. Яъни, ушбу ФҲДЁ органлари (ФҲДЁ архиви) томонидан кўрсатиладиган хизматларни рўйхатга олинган (прописка қўйилган) ҳамда яшаш манзилингиздан қатъий назар исталган ДХМдан олиш имкони яратилган.

Тез кунларда ушбу хизматларни онлайн тарзда олиш имкони яратилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *