Энди Facebook ўз фойдаланувчиларига ҳақ тўлайди

июн 14 / 2019

Картинки по запросу фб на гаджете

Facebook «Study» деб номланган янги иловани ишлаб чиқди. Ушбу иловани ўрнатган фойдаланувчилар Facebook’ка ўзларининг интернетдаги фаолияти, турли смартфон иловаларидан қандай фойдаланиши ҳақидаги маълумотларни сотади. Компания уларнинг шахсий маълумотлари учун ҳақ тўлайди.
 
Булар:
 
– фойдаланувчи телефонида ўрнатилган иловалар;
– ҳар бир илова учун фойдаланувчи қанча вақт сарфлаши;
– фойдаланувчи яшайдиган давлат, ишлатадиган мобил қурилмаси ва интернетга уланиш тури ҳақидаги маълумотлардир.
 
Фойдаланувчининг «ID»си, пароллари ёки бошқа шахсий маълумотлари – фото, видео, аудио материаллар ва ёзишмалари ҳақида маълумот олинмайди.
 
«Бу нарса Facebook фойдаланувчилари учун чиқараётган маҳсулотларимизни янада сифатлироқ қилишга ёрдам беради», – деди компания вакили тақдимотда.
 
Иловани ҳозирча АҚШ ва Ҳиндистонда яшовчи, 18 ёшдан ошганлар ўрнатиши мумкин. Кейинчалик бошқа минтақалар аҳолиси учун ҳам ундан фойдаланиш имконияти яратилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *