Электр симларининг қисқа туташуви натижасида 2 қаватли бинода ёнғин содир бўлди

фев 27 / 2019

alt

2019 йилнинг 24 февраль куни Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани, “Хўжа Ориф” МФЙ, М.Ашрафий кўчасида жойлашган 2 қаватли бинода ёнғин содир бўлди, деб хабар қилмоқда ИИВ ЁХББ матбуот хизмати.

Ёнғин оқибатида якка тартибдаги тадбиркорлар Н.С.га тегишли телефон таъмирлаш устахонаси ва С.Р.га тегишли умумий овқатланиш хонаси ҳамда фуқаро О.Т.га тегишли таъмирда бўлган қўшимча хонанинг жами 95 кв.метр майдонда томи ва шифт қисмилари ёниб зарарланган.

Ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ. Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғиндан бинонинг 320 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғинни тахминий келиб чиқиш сабаби, телефон таъмирлаш устахонасидаги электр симларида қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *