Дунёга ўзининг бир неча турдаги сифатли ва замонавий маиший техникалари билан машҳур бўлган Hisense компанияси Ўзбекистонга гуманитар ёрдам жўнатди

апр 16 / 2020
alt
2020 йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасидан махсус рейс орқали COVID-19 коронавирусга чалинган беморларни даволаш ва профилактика қилишда ишлатиш учун ҳар хил турдаги техника ва жиҳозлар етиб келди.
 
alt
 
Ушбу юк Ўзбекистонга дунёга машҳур Hisense компанияси хамда унинг Ўзбекистондаги ҳамкори “Tashkent Trade Center” компанияси томонидан ХХРнинг илғор сифатли медицина маҳсулотлари ва воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналаридан сотиб олиниб беғараз ёрдам сифатида юборилган.
 
alt
 
Юк таркибида коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар учун 50 000дан ортиқ махсус KN-95 турдаги ниқоб ва махсус кийимлар, беморлар учун замонавий койкалар, ИВЛ аппаратлари, масофали инфраред термометрлар ҳамда энг замонавий технологиялар асосида ясалган, инсон тана ҳароратини ўлчаб унинг юзини иденцификация қиладиган махсус гейтлар олиб келинди.
 
Ушбу гейтлар одамларни махсус ниқоб кийган ҳолатидаям шахсни ва унинг тана хароратини аниқлай олади ва кундалик маълумотларни аниқ вақтлари билан рўйхатга олиб боради.
Ушбу беғараз ёрдам Ўзбекистонда ҳозирги кунда фаолият юритаётган ва қурилаётган касалхоналарга тарқатилади.   
 
Юборилган жиҳозлар, коронавирусга қарши самарали қўлланилиши ва ушбу пандемияни енгиб ўтиш учун катта ёрдам бўлди.
 
alt
alt
alt
alt
alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *