Дунё бўйича миллиардерлар сони 2 минг 208 нафарга етди, уларнинг бойлиги эса кунига 2,5 млрд доллардан ошиб бормоқда

янв 21 / 2019

alt

Бугунги кунга келиб дунё миллиардерларининг даромади кунига 2,5 миллиард доллардан ошиб бормоқда, шу билан биргаликда жаҳон аҳолисини энг камбағал ярмининг яшаш учун даромадлари камайиб бормоқда. 

“Oxfam International report​” журналининг душанба куни эълон қилинган маълумотига кўра, ҳозирги кунда бутун дунё бўйича миллиардерлар сони 2 минг 208 нафарга етган. Ўн йил аввалги дунё молиявий инқирозидан сўнг миллиардерлар сони деярли икки баробарга ошган. 

Швейтцариянинг Давос шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон Иқтисодий Форуми дунёдаги энг бой ва энг нуфузли кишиларни бирлаштиришга ҳаракат қилган. Форумда чоп этилган 106 саҳифалик ҳисобот бой ва камбағаллар ўртасидаги ўсиб бораётган бўшлиққа эътибор қаратишга мўлжалланган. 

Дунёнинг энг бадавлат 26 кишисининг жами бойлиги ўтган йили 1,4 триллион АҚШ долларини ташкил этди - бу 3,8 миллиард камбағал кишиларнинг умумий бойлиги демакдир. 

Форбес журнали маълумотларига кўра, ушбу мега бойларнинг аксарияти америкаликлардир. Номзодлар орасида Жефф Безос (Amazon), Билл Гейтс (Microsoft​), Варрен Буффетт (Berkshire Hathaway​) ва Марк Цсукерберглар (Facebook​) асосий ўринларни банд этган. Улар бойлигининг умумий қиймати 357 миллиард долларни ташкил этади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *