Дубайдан BMW русумли автомашинани 10 кун ичида олиб келиш ваъдаси билан фуқаронинг 32.300 АҚШ долларини ўзлаштириб юборган фирибгар ушланди

дек 29 / 2017

alt

1994 йилда туғилган фуқаро Ж.Раҳимов Шайхонтоҳур туманида яшовчи Рахматовнинг ишончига кириб, Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳридан BMW русумли автомашинани 10 кун ичида олиб келишни ваъда қилиб, 32.300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, бироқ шу кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда хабар қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини жуда кўп миқдорда қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Раҳимовга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда ва Раҳимовнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда, дейилади хабарда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *