Дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

фев 28 / 2019

alt

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан фуқаролар мурожаати асосида ўтказилаётган профилактик тадбирлар жараёнида истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган ва ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилмоқда. Бу ҳақда UZ24’га Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Жумладан, пойтахтимизнинг Яшнобод тумани, Содиқ Азимов кўчаси, 65-уйда жойлашган дорихонада ўтказилган профилактик тадбирда 9 дона умумий баҳоси 594 минг сўмлик, халқимиз орасида “инсулин” номи билан аталувчи дори воситаси ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланди. Шунингдек, тадбир давомида кунлик савдодан тушган 889 минг 500 сўм нақд пул назорат касса машинаси хотирасига киритилмаганлиги маълум бўлди.

alt

Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 97-уйда жойлашган яна бир дорихонада умумий баҳоси 11 миллион 704 минг сўмлик “инсулин” ва бошқа турдаги дори воситалари қонунга хилоф равишда савдога қўйилганлиги аниқланди.

Шайхонтоҳур туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида Гулобод мавзеси, 54-уй, 2-хонадонда жойлашган дорихонада истеъмолчилар дардига дармон эмас аксинча, зарар етказиши мумкин бўлган 50 турдаги умумий баҳоси 8 миллион 273 минг сўмлик, шунингдек, яроқлилик муддати ўтиб кетган 33 дона умумий баҳоси 26 400 сўмлик дори воситалари ноқонуний равишда савдога қўйилган. Бундан ташқари, тадбир давомида кунлик савдодан тушган 246 минг 500 сўм нақд пуллар назорат касса машинаси хотирасига киритилмаганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳудуддаги Асадулла Ҳаджаев кўчаси 40Б-уйда жойлашган дорихонада ўтказилган профилактик тадбирда савдодан тушган 377 минг сўм нақд пул назорат касса машинаси хотирасига кирим қилинмаганлиги маълум бўлди.

Тадбир давомида дорихона кўздан кечирилганида жами 23 турдаги умумий баҳоси 2 миллион 815 минг сўмлик дори воситаларининг ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланиб, қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *