ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва унинг ўринбосарига нисбатан жиноий иш очилган

июн 14 / 2019

alt

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва унинг собиқ ўринбосари Жаҳонгир Эгамовга қарши жиноий иш очилган.  Жиноий иш доирасида 10га яқин киши тергов қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошевга асосланиб Kun.uz хабар берди.
 
«Тергов жараёнида қатор юқори давлат органлари мансабдор шахслари ишлари кўрилаётгани туфайли терговни ёпиқ тарзда олиб боришга қарор қилинган», деган Эркин Йўлдошев.
 
Эслатиб ўтамиз, Ихтиёр Абдуллаев 2018 йилнинг 31 январидан 2019 йилнинг февралига қадар ДХХга раҳбарлик қилди. У соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимдан озод этилганди.
 
Жаҳонгир Эгамов 2018 йил январидан декабргача ДХХ раиси ўринбосари бўлган.
 
Прокуратура органлари фаолиятига бағишлаб ўтказилган брифинг вақтида прокуратура мутасаддиси маълум қилишича, Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Баҳодир Деҳқонов ҳам шу иш доирасида қўлга олинган. 2017 йилнинг майидан Олий суд раиси ўринбосари - Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Акбаралиевич Деҳқонов эса 2019 йилнинг февралида ҳибсга тушганди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *