ДХХ 812 минг доллардан ортиқ хорижий валютанинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди

мая 20 / 2019

Картинки по запросу доллар

“Тошкент - Андижон” автомагистралининг Ёзёвон туманидан ўтувчи қисмида иккита автомобил тўхтатилиб, текширилганда уларнинг салон қисмида ва юкхоналарида катта миқдордаги АҚШ доллари топилди. Биринчи автомашинада 423.871 доллар, иккинчи автомобилда эса 388.659 доллар жами 812.530 АҚШ доллари олиб кетилаётган бўлган, деб хабар қилади ЎзА.

Автомашиналар эгалари эса – қўқонлик Олим Аҳмедов ва Ҳабибулла Ҳалимов ҳамда уларга ҳамроҳлик қилаётган Учкўприк туманида яшовчи Абдулвосий Тешаев эканлиги маълум бўлди. Шундан сўнг ушбу ишга алоқадор бошқа шахслар ҳам қўлга олинди.
 
Хабарга кўра, гуруҳга етакчилик қилган Обид Халимов 13 йил давомида Саудия Арабистонида яшаган. Ватанга қайтгач, ўз атрофида валюта ташувчилар гуруҳини тузган ва унга Тошкент шаҳрида яшовчи жияни Абдуллох Ҳалимов, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи қайноғаси Ҳабибулла Ҳалимов, шунингдек Жаҳонгир Толипов, Олим Аҳмедов, Абдулвосий Тешаев каби шахсларни жалб этган. Улар хориж валюталарини ноқонуний тарзда Қирғизистонга ўтказиш билан шуғулланган.
 
Ҳозирда ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ушбу ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *