ДХА тизимида илк видеоконференц мажлис Жиззахда йўлга қўйилди

янв 27 / 2020

alt

Давлат хизматлари агентлиги директорининг махсус топшириғига асосан айни пайтда туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ходимларини қўшимча иш ва тарғибот ишларига жалб этмаслик мақсадида ДХА Жиззах вилояти бошқармасида илк маротаба видеоконференц алоқа тизими ишга туширилди. Бу ҳақда ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати хабар қилади.

Айни пайтда бошқарма ҳамда ДХМ директорлари иштирокида амалга оширилган ишлар ҳамда тизимдаги янгиликларни ходимларга етказишда барча учун қулай бўлган бу усул иш самарадорлиги ошишига сабаб бўлмоқда.

Ҳозирда Жиззах шаҳри ва туманлар ДХМ биноларида видеоконференцалоқа тизимига уланиш имкониятини берувчи барча замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ўрнатилган. 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *