Депутат Кушербаевни сарсон қилган раҳбарларга ҳайфсан берилди

фев 04 / 2019
alt
 
Депутат Расул Кушербаев ўтган ҳафтада Янгийўл ва Зангиота туманларида сайловчилар билан учрашув маҳаллий ҳокимиятнинг айби билан ўтказилмай қолгани ҳақида хабар қилганди.
 
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган бу воқеага Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов бугун ўтказилган йиғилиш давомида эътибор қаратган. ЎзА хабарига кўра, “Бир сўз билан айтганда, шармандагарчилик бу”, деган вилоят ҳокими.
 
Олий Мажлис депутатига, халқ вакилига ҳурматсизлик қилингани, ташкилий йўналишда хато-камчиликка йўл қўйгани учун бир қатор раҳбарларга интизомий жазо чоралари белгиланган. Аниқлаштирилича, икки туман ташкилий ишлар бўлими раҳбарларига ҳайфсан эълон қилинган.​​
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *