Деновда ҳам университет ташкил этилади

дек 21 / 2019

alt

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Денов университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Термиз давлат университетининг Денов филиали негизида Денов университетини  ташкил этилади.

Университет Термиз давлат университети Денов филиалининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Маълумот учун, университет фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;

Термиз давлат университети Денов филиалининг талабалари таълим йўналишлари бўйича Университетда ўқишини давом эттирадилар;

Университетга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *