Декабрдан "Мозори-Шариф – Тошкент" йўналишида авиа қатновлар йўлга қўйилади

ноя 22 / 2019

alt

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Мозори-Шариф шаҳрида (Aфғонистон) Ўзбекистон Республикаси ва Aфғонистон Ислом Республикаси авиация маъмурияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилади Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегациясини Aфғонистон фуқаро авиацияси бошқармасининг ҳуқуқ ва халқаро шартномалар департаменти директори жаноб Халилуллоҳ Aбавий қабул қилди.

Музокаралар давомида авиация қатновлари соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳамда келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз борди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича конструктив фикр алмашилди, шунингдек, Aфғонистон ва Ўзбекистон ўртасида парвозларни кўпайтириш ҳамда тайинланган авиакомпанияларнинг парвозлари географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Музокаралар якуни бўйича Мозори-Шариф шаҳридан Тошкентга парвозларни бошлаш учун ҳуқуқий асос ҳисобланган тегишли келишувларга эришилди.

Aфғон томони “Кам Эйр” авиакомпанияси тегишли ташкилий-техник тартиботлар якунига етгандан сўнг Мозори-Шариф шаҳридан Тошкентга мунтазам рейсларни амалга ошириш учун тайёрлигини билдирди (тахминан жорий йилнинг декабрь ойида). 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *