Декабрда Қорақалпоғистондаги кам таъминланган оилаларга 400 минг сўмдан ёрдам пули ажратилади

дек 25 / 2018

alt

Қорақалпоғистонда кам таъминланган оилаларга қиш мавсумида моддий ёрдам кўрсатилади, деб хабар қилади "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Ҳукумат фармойишига кўра, 2018 йил декабрь ойида Қорақалпоғистон Республикасида яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган 50 минг оилага кўмир харид қилиш ва уларга қиш мавсумига тайёргарлик кўриш тадбирлари учун моддий ёрдам тариқасида 400 минг сўмдан бир марталик тўловлар ажратилади.

Мазкур тадбирларни амалга ошириш учун 20 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Ушбу маблағлар биринчи навбатда ижтимоий нафақа олувчиларга, ёлғиз пенсионерларга ҳамда Қўнғирот, Мўйноқ, Тахтакўпир, Қораўзак туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таминланган оилаларга ажратилиши назарда тутилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *