«Давр банк»нинг икки ходими ҳибсга олинди

мая 08 / 2019

alt

Тошкентда “Давр банк”нинг икки ходими ўнлаб миллион сўм маблағни талон-торож қилганликда гумонланиб қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати. Ички ишлар органига Сирдарё вилоятида яшовчи фуқародан ариза келиб тушган. У ўз аризасида шу йилнинг 9 апрель куни “Давр банк”нинг Учтепа филиалига ипотека кредити олиш учун мурожаат қилгани ва дастлабки тўлов сифатида 75 млн сўм тўлаганини, аммо бу маблағ қурувчи ташкилот ҳисобига тушмаганлигини билдирган.

Кейинроқ ички ишлар органлари худди шу мазмундаги ариза билан яна йигирма киши мурожаат қилган. Уларнинг мурожаатлари ҳам кредит олиш ёки банкда шахсий ҳисоб рақами очиш масалалари ҳақида бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ФМБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятни содир этишда гумонланиб “Давр банк”нинг Учтепа филиали икки ходими қўлга олинган. 1 май куни уларга айблов эълон қилинган ва ўша куннинг ўзида айбланувчиларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан ҳибсга олиш кўринишидаги эҳтиёт чораси қўллаш ажрими чиқарилган. 

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *